Жаҳон | 21:47 / 22.06.2020
3385
1 дақиқада ўқилади

Халқаро туризм пандемия вақтида қанча даромад йўқотгани маълум қилинди

Дунёда жорий йилнинг илк 4 ой ичида туризмдан олинадиган даромад пандемия сабабли 195 млрд долларга қисқарди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти баёнотида маълум қилинган.

Халқаро ташкилот маълумотларига кўра, январь-апрель ойлари бошқа давлатларга саёҳат қилувчилар сони 97 фоизга қисқарган. Бу эса 195 млрд доллар йўқотилишига олиб келган.   

Ташкилот прогнозларига кўра, 2020 йилда хорижий давлатларга саёҳат қилувчилар сони 850 млн-1,1 млрдгача камайиши мумкин. Бунинг оқибатида эса туризмдан олинадиган даромад 910 млрд-1,2 трлн долларгача тушиб кетиши мумкин.

2019 йилда бошқа давлатларга саёҳат қилувчилар сони 1,5 млрд нафарни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилда бир йил олдингига нисбатан 4 фоиз кўпроқ бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид