Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 4 июлдан карантин юмшатилишининг учинчи босқичи бошланади
Британияда 4 июлдан бошлаб 23 мартда пандемия сабабли киритилган карантин чекловлари юмшатилишининг учинчи ва энг катта кўламли босқичи бошланади. Бу ҳақда Британия бош вазири Борис Жонсон эълон қилди.
Бош вазирнинг таъкидлашича, ушбу босқич доирасида ресторанлар ва паблар очилади, бироқ ташриф буюрувчилар ва ходимлар орасида алоқалар минималлаштирилади.
Ҳукумат, шунингдек, меҳмонхона, кутубхона, ибодатхона, кинотеатр ва музейлар фаолиятига бир қатор чекловларга риоя қилиниши шарти билан рухсат беради. Шу билан бирга, тунги клублар, спорт заллар ва сув ҳавзалари, массаж салонлари, рақс студиялари, катоклар ва кўргазма марказлари ёпиқ қолади.
Жонсоннинг таъкидлашича, ҳукумат коронавируснинг Британия соғлиқни сақлаш тизими эплай олмайдиган янги авж олиши эҳтимоли оз деб ҳисобламоқда. Шунингдек, ижтимоий масофа 2 метрдан 1 метргача қисқартирилади. Ёпиқ иншоотлар ва очиқ ҳавода бир уйда яшамайдиган одамлар учрашишига рухсат берилади.
13 майда Британияда карантин юмшатилишининг биринчи, 1 июндан эса иккинчи босқичи бошланганди. Бу босқичлар доирасида мактаблар фаолияти қисман тикланган, баъзи дўконлар ва бозорлар ишга тушган, одамларга 6 нафардан кўп бўлмаган ҳолда кўчада учрашишга рухсат берилган. 15 июндан аксарият ноозиқ-овқат дўконлари, ҳайвонат боғлари очилган. Бўш трибуналар билан спорт тадбирлари ўтказилиши бошланган.
Охирги маълумотларга кўра, Британияда коронавирусга чалинганлар сони 305 мингдан, ундан вафот этганлар сони 42,6 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025