Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондан 2 млн дона тиббиёт ниқоби олиб келишни ваъда қилиб, фуқарони 15 минг долларга «ухлатган» шахс қамоққа олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 24 февраль куни 43 ёшли А.А. ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани ТҲАЙ кўчасида 32 ёшли Б.Б.га Эрон давлатидан 2 млн. дона тиббиёт ниқоби олиб келиб беришини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Б.Б.дан 15.950 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни олдиндан олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича А.А. айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, фирибгарлик жинояти қурбони бўлишингизни олдини олиш мақсадида, маҳсулот харид қилишда расмий дилерлар ёки расмий савдо офислари харид қилишингизни тавсия қиламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025