Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Қорадори-2020» тадбирлари натижасида 343 млн сўмга тенг ноқонуний дори воситалари муомаладан олинди
Тошкент вилоятида «Қорадори-2020» тадбирлари натижасида 343 миллион сўмга тенг ноқонуний дори воситалари, 80 кг.дан ортиқ наркотик моддалар олинди, 300 нафар шахсга жиноий ишлар очилди.
Тошкент вилояти ИИББнинг 2 мингдан ортиқ ходимлари тун-у кун карантин тадбирларига хизмат қилиш билан бирга, вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш ҳамда ҳудудларда ижтимоий муҳитни яхшилаш юзасидан бир қатор тадбирларда фаол хизмат қилмоқда.
Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда соҳавий хизмат ходимлари томонидан «Қорадори-2020» кенг қамровли тадбири давомида, таркибида наркотик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ 100 та ҳолат аниқланиб, 715 квадрат метр ер майдонидаги кўкнор ва каннабис каби гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди.
Бундан ташқари, 17 та гиёҳвандлик воситаларини сотиш ва 51 та гиёҳванд моддаларни сақлаш билан боғлиқ жиноятлар фош этилиб, 52 кг.дан зиёд наркотик моддалари ноқонуний муомаладан олинган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти бўйича гиёҳвандлик билан боғлиқ жами 327 та ҳолатлар аниқланган бўлса, натижада 83 кг.дан ортиқ наркотик моддалари ноқонуний муомаладан олинган. Тадбирлар давомида 300 нафардан ортиқ шахслар қўлга олинган ва уларга жиноий иш очилган.
Шу билан бирга, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 30 дан зиёд ҳолатлар аниқланган бўлиб, унинг ортидан 35 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Ушланган шахслар орқали соф қиймати 343 миллион сўмга тенг бўлган, жами 42 минг 880 дона ноқонуний дори воситалари муомаладан олинган.
Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилган.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025