Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкциялар қулади. Бир киши ҳалок бўлди
Айни вақтда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Қарши шаҳрида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкциялар қулади. Бу ҳақда ФВВ хабарида айтилади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 21:30да Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Бунинг оқибатида 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.
Мазкур вазият юзасидан ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва прокуратура органларининг ҳудудий бошқармалари шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.
Айни вақтда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
16:41 / 14.03.2025