Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Москвадаги парадда қатнашмади. Делегациядан икки кишида коронавирус топилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, мамлакат делегацияси аъзолари ва бошқа шахслар Москвага етиб келиб, COVID-19’га тест топширди.
Kaktus.media хабарига кўра, делегацияга ҳамроҳлик қилган икки нафар шахсда тест мусбат натижа берган.
Белгиланган тартибга кўра, Қирғизистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка қарор қилди.
Коронавирус Қирғизистон Республикаси президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир нафар ходимида топилган.
23 июнь куни Қирғизистон президенти Россия пойтахти Москва шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди. Ташриф давомида давлат раҳбари Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парадда, шунингдек, Кремль девори ёнидаги номаълум аскар пойига гул қўйиш маросимида иштирок этиши керак эди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025