Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтади
Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир нафар ходимида коронавирус аниқланган.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Москвадан қайтганидан сўнг ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Президент ва унинг ҳамроҳлари Бишкекка қайтмоқда, таҳлили мусбат чиққанлар 14 кунлик ўз-ўзини изоляция қилишга ўтади. Президент ва бошқа шахслар ҳам таҳлил натижалари чиққунига қадар, тахминан уч кун ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтади", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
24 июнь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Москвада бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмади.
Маълум қилинишича, Жээнбеков делегациясига ҳамроҳлик қилган икки нафар шахсда коронавирусга тест мусбат натижа берган.
Коронавирус Қирғизистон президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Дониёр Сидиқов ва қўриқлаш хизматининг бир нафар ходимида аниқланган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022