Жаҳон | 14:45 / 25.06.2020
6114
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда бир сутка ичида 41 мингга яқин кишида COVID-19 аниқланди, 1,1 минг киши вафот этди

Бразилия COVID-19 юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Фото: REUTERS / Amanda Perobelli

Бразилияда охирги сутка давомида 40,9 мингдан ортиқ кишида COVID-19 юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда G1 янгиликлар портали хабар берди.

Мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 1,192 млн кишидан ошиб кетди.

Бундан ташқари, сутка давомида 1,1 мингдан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди, касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 53,8 мингга етди.

Бразилия COVID-19 юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Лотин Америкасида янги касалланиш ҳолатлари ўсиши АҚШ ва Европадаги суръатдан ҳам юқорироқ. Экспертларнинг баҳолашича, минтақадаги аксар давлатларда пандемия ҳали энг юқори нуқтасидан ўтиб бўлмади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид