Жаҳон | 08:11 / 26.06.2020
16774
1 дақиқада ўқилади

Камёб қимматбаҳо тош 30дан кўпроқ фарзандга эга эркакни миллионерга айлантирди

Танзанияда 30 дан кўпроқ фарзандга эга эркак дунёдаги энг камёб тошлардан бири – танзанитнинг катта бўлакларини топиб, уни давлатга мўмайгина пулга сотди ва бунинг ортида миллионерга айланди.

Танзаниялик кончи ушбу қимматбаҳо тошнинг аввал топилганлари ичида энг йирик иккитасини топган. Бу ҳақда ВВС телеканали хабар берди.  

Топилмалар 3,4 млн долларга баҳоланган. Тошларни кончидан давлат сотиб олган.

Таъкидланишича, танзанит Танзаниянинг фақат бир провинциясидагина қазиб олинади. Ушбу тошлар сайёрамизда энг камёб тошлардан бири ҳисобланади. Уларнинг захираси 20 йилдан кейин тўлиқ тугаши мумкин.

Мавзуга оид