Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фуқарони 127 млн сўмлик металл буюмларга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
34 ёшли И.Э. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефони “1002” орқали мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У Фарғона шаҳрида яшовчи 37 ёшли А.Х. 2019 йилнинг февраль-март ойларида яшаш хонадонида мавжуд бўлган 127.300.000 сўмлик металл буюмларни пулини бир ой муддатда бериш шарти билан олиб кетиб, металл буюмларни бозорда сотиб юбориб, савдодан тушган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, мазкур пулларни олишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, фирибгарларга ишониб қолманг, ўз ихтиёрингизда бўлган буюмлар, бойликларни олди-сотди масалаларида ўта эҳтиёт бўлишингизни ва қонунда белгиланган тартибда амалга оширишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025