Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus ишлаб чиқариш ҳажмини 40 фоизга қисқартиради ва минглаб ишчиларини бўшатади
Airbus пандемия сабабли биринчи чоракда 481 млн евро йўқотди. 2019 йилда ҳам концерн зарар кўрганди, ўшанда бунга коррупцион можаро сабаб бўлганди.
Европанинг Airbus SE авиаконцерни пандемия сабабли икки йил давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини 40 фоизга қисқартиради ҳамда минглаб ходимларини ишдан бўшатади. Бу ҳақда компания бош директори Гийом Фори Die Welt газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
"Биз авиакомпаниялар билан боғлиқ вазиятдан ажралган ҳолда ҳаракат қила олмаймиз", - деди у.
Ҳозирда компания ишлаб чиқарган кўплаб самолётлар етказиб берилмаган, чунки буюртмачилар инқироз сабабли ҳаво кемаларини қабул қилмаяпти.
Бош директорнинг сўзларига кўра, вазият барқарорлашиши ҳақида 2021 йил охирига келибгина гапириш мумкин.
Фори нечта иш ўрни қисқаришини айтмади, бу июль охирига келиб маълум бўлади.
Airbus пандемия сабабли биринчи чоракда 481 млн евро йўқотди. 2019 йилда ҳам концерн зарар кўрганди, ўшанда бунга коррупцион можаро сабаб бўлганди. Airbus SE Франция, Буюк Британия ва АҚШ билан 3,6 млрд евро жарима тўлаш бўйича келишувга эришганди.
Мавзуга оид
14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
23:54 / 21.04.2025
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
19:09 / 21.04.2025
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
17:31 / 16.04.2025