Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани 1 июлдан ёпилади
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига 2020 йил 1 июль соат 00:01 дан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Маълум қилинишича, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида вилоят ва туман ҳокимларининг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Маълумот учун, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 26 июндаги қарорига кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан бошқа барча ҳудудлари, жумладан, Дўстлик тумани ҳам «яшил» ҳудуд сифатида белгиланди. 29 июнь куни Жиззах вилоятида 5та янги ҳолат (шундан 4таси аҳоли орасида) қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 1 июлдан Ўзбекистоннинг «сариқ» ҳудудларида соат 22:00 дан кейин махсус рухсатномасиз юрган автомобилларга қарши назорат кучайтирилади.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди
19:52 / 04.08.2024
Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди
16:35 / 22.02.2024