Жиззахда 3 ёшли боғча тарбияланувчиси ариққа тушиб кетиб вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолдирилган уч нафар тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан жонсиз ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.
15 феврал куни Жиззах вилоятидаги оилавий боғчада қаровсиз қолган бола кўчага чиққанда ариққа тушиб кетиб, вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ўша куни соат 09:00 да Дўстлик туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари назоратсиз қолдирилиши оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисидан чиқиб кетган.
Соат 13:00 ларда уч ёшли қиз боғчадан тахминан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги дала майдонидан оқиб ўтувчи ариқдаги сувдан ўлик ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192–11 (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207–моддалари (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қолган икки бола соғлом, улар оила даврасига қайтарилган.
Мактабгача таълим агентлиги «Газета.uz»га аниқлик киритишича, мазкур боғча фаолияти тугатилди.
Мавзуга оид
12:31 / 10.11.2024
2024 йилда Жиззах вилоятида болалар иштирокида 59 та ЙТҲ содир бўлди
12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024