Жаҳон | 07:08 / 30.06.2020
6151
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Хитойга ўз мутахассисларини жўнатади

Фото: Global Look Press

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келаси ҳафта коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Хитойга ўз мутахассисларини юборади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди. 

“Биз бу вирус ҳақида ҳаммасини, жумладан у қачон тарқалишни бошлаганини билганимизда унга қарши яхшироқ кураша оламиз ва келаси ҳафта шу мақсадда Хитойга жамоа юборамиз”, деб айтиб ўтган ЖССТ раҳбари Женевадаги брифингда.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, ушбу иш коронавирус қандай тарқалишни бошлаганини тушунишга ва келгусида турли касалликлар авж олишига қандай тайёрланиш кераклигини билишга ёрдам беради.

АҚШда ва Европанинг баъзи давлатларида коронавирус пандемияси юзага келишида Хитой жавобгар эканлиги айтиб келинмоқда. Шунингдек, вирус сунъий йўл билан яратилган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилган. Пекин бу айбловларни рад этмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид