Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдан Тошкентга олиб келинаётган 800 кг мол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилиб йўқ қилинди – ИИВ
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилган автомашинада ҳеч қандай ветеринария маълумотномалари бўлмаган 800 кг мол гўшти аниқланди. Тошкентга олиб келинаётган ушбу маҳсулот истеъмолга яроқсиз деб топилиб йўқ қилинди.
«Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пост-патрул хизмати ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 29 июнь куни тунги соат 1.10ларда Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Нексия-1» автомашинасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганида 35 та қоғоз қутида суяксиз ҳамда очиқ ҳолатда автомашина юкхонасига жойланган суякли гўшт борлиги аниқланди.
Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан ҳеч қандай ветеринария маълумотномалари бўлмаган, келиб чиқиши номаълум ушбу гўштдан намуналар олиб текширилди. Туман экспертиза лабораториясининг 30 июнь кунги хулосасига асосан жами 800 кг оғирликдаги мол гўшти истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишлилигича йўқ қилинди» деди ИИВ ахборот хизмати масъул ходими Сайфиддин Тўрахўжаев.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
21:22 / 05.05.2025