Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда коронавирусга қарши кураш бўйича стратегия устидан текширув ўтказилади
Швеция олий маъмурий судининг собиқ раиси Матс Мелин бошчилик қиладиган комиссия ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг коронавирус тарқалишига қарши амалга оширган чораларини баҳолайди.
Швеция ҳукумати мамлакатнинг коронавирус пандемиясига қарши ёндашувини текшириш бўйича комиссия тузди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Европадаги аксарият мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Швеция коронавирус пандемиясига қарши курашда мутлақо бошқача йўл танлади. Карантин чоралари жорий этилмади, ижтимоий масофаланиш ва ўз ўзини изоляция қилиш эса тавсиявий характерда бўлди. Ушбу стратегия қўшни давлатлардагига нисбатан ўлим даражаси юқори бўлишига сабаб бўлди.
Швеция олий маъмурий судининг собиқ раиси Матс Мелин бошчилик қиладиган комиссия ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг коронавирус тарқалишига қарши амалга оширган чораларини баҳолайди. Комиссия якуний ҳисоботни 2022 йил февралда тақдим этади, унгача эса иккита дастлабки ҳисобот берилади.
Аввалроқ Швециянинг бош эпидемиологи, коронавирусга қарши курашнинг миллий стратегияси муаллифи Андерс Тегнелл бутун дунёда жорий этилган карантин чораларини телбалик деб атаганди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025