Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан терминаллар олиб келишни ваъда қилиб, 26 минг доллар олган йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Тошкентда фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди
Юнусобод тумани ИИО ФМБга 34 ёшли М.Х. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Унинг хабар беришича, 2017 йил май ойида ўзини фермер хўжалиги раҳбари сифатида таништирган йигит Хитойдан 200 тўплам мобиль терминаллар олиб келишини ваъда қилган. Уларни харид қилиш учун М.Х. 26 минг АҚШ доллари берган.
Аммо йигит терминалларни ҳам, пулларни ҳам бермаган. Шу боис аризачи унга нисбатан чора кўришни сўради. Ички ишлар органлари ходимлари унинг шахсини аниқладилар.
Маълум бўлишича, 28 ёшли М. пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Пулларни бегоналарга нотариал шартномасиз беришга шошилманг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025