Ўзбекистон | 23:52 / 02.07.2020
62965
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда 300га яқин ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 9 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 82 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 297та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд 30 июнь куни қайд этилганди - ўша куни 281та янги ҳолат аниқланганди.

Шунингдек, 187 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 6034 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 3017 бемор даволанмоқда. Шундан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид