Фан-техника | 11:00 / 02.07.2020
17009
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Сифат билан исботланган ҳамкорлик

Фото: AvtoRitet

Автомобил шинам ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган даврда UzAutoMotors учун ривожланишнинг муҳим йўналиши бўлиб нафақат сотув, балки транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Шубҳасиз, сифатли сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчи томонидан маъқулланган сифатли эҳтиёт қисмлар ва бутловчиларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Chevrolet автомобилларига хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг завод эҳтиёт қисмлари ва бутловчилари кенг фойдаланувчилар учун олиш имконини ошириш бўйича UzAutoMotors компаниясининг энг йирик шерикларидан бири бўлиб AvtoRitet мултибренд сервис шохобчалари ва эҳтиёт қисмлар дўконларидан иборат энг катта тармоғи ҳисобланади. UzAutoMotors ва AvtoRitet компанияларининг ҳамкорлиги Chevrolet автомобилларига GM стандартларига мос келадиган кафолатли хизмат кўрсатиш сервисларнинг тармоғини кенгайтириш имконини беради. Бундан ташқари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчиларни тўғридан-тўғри UzAutoMotors омборларидан AvtoRitet марказларига етказиб бериш мижозларни маъқул келадиган нархларда сифатли сервис билан таъминлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда UzAutoMotors томонидан AvtoRitet сервис шохобчалари ва савдо нуқталарига энг яхши ҳисобланган ҳамда сифат, ишончлилик ва ўрнатиш осонлиги бўйича тенги йўқ бўлган GM Genuine автомобил эҳтиёт қисмлари ва бутловчилари етказиб берилмоқда. Ҳар бир маҳсулот General Motors Engineering автомобил корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. GM Genuine маҳсулотларидан ташқари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг эҳтиёт қисмлари ва бутловчиларига, шунингдек ўзимизда ишлаб чиқарилган завод сифатига эга кузов деталларининг кенг ассортиментига буюртма бериш имкони мавжуд.

Компаниялар ўртасида шерикчилик муносабатларининг янада ривожланиши AvtoRitet савдо ва сервис тармоғи ривожланишини ва Chevrolet автомобиллари учун эҳтиёт қисмлари ассортименти кенгайишини назарда тутади, бу эса сифатли сервисни автомобиллар учун янада ҳамёнбоп қилиш имконини беради.

Бизнинг мақсадимиз – ишонч, ҳурмат ва аъло даражали сервисга асосланган истиқболли ҳамкорлик. Фойдаланувчиларга эҳтиёт қисмларнинг кафолатланган сифати, узоқ муддатга хизмат қилиши ва нархлари хуш келади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид