Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманида Аҳмад Дониш кўчасининг айрим қисмлари вақтинча ёпилмоқда
Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўча тўлиқ ёпилади.
2020-2021 йиллар Тошкент шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури доирасида 3 июлдан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўчадан ўтувчи магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг берган хабарига кўра, мазкур магистрал иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 17 та авария ҳолатлари қайд этилган.
Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади.
Иш жараёнида Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўча тўлиқ ёпилади ва ушбу йўналишдаги автотранспорт қатнови асосий йўлдан амалга оширилади.
“Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
08:09 / 29.04.2025