Жамият | 10:40 / 03.07.2020
3638
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаган шахс 12 минг долларни ўғирлагани аниқланди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

2020 йил 18 июнь куни соат 23:10да Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Унинг давомида, Фарғона шаҳар Саккокий кўчасида жойлашган “Уржуза” шифохонаси олдида ўзини шубҳали тутган 46 ёшли Э.Х. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ биносига олиб келиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида унга тегишли Samsung русумли телефон аппаратининг орқа қисмига қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли вазни 0,29 граммни ташкил қилган “гашиш” моддаси ёпиштирилганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди (қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, шу кунининг ўзида Э.Х. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, 35 ёшли А.Д. жорий йилнинг 17 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 16:00дан 18:00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Фарғона шаҳар Истироҳат кўчасида турган унинг Spark русумли автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ичида бўлган 12.700 АҚШ доллари миқдордаги пулларни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 17.06.2020 йилда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” (ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Э.Х. содир этганлиги аниқланиб, ундан холислар иштирокида жами 200.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган ҳамда тўпланган ҳужжатлар шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Мазкур ўғрилик ҳолати юзасидан Э.Х. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид