Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарийб 19 млн сўмлик иситиш радиаторларини ўғирлаб кетган ишчилар ушланди
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 29 июнь куни Термиз шаҳрида яшовчи М.Б. Термиз тумани Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
У 21 июнь куни масъулияти чекланган жамиятга қарашли, туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Намуна 100 га иссиқлик комплекси” ҳудудидаги иссиқхоналарнинг биридан 13 дона жами 18.850.000 сўмлик “МS-05001” русумли иситиш радиаторларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни МЧЖ ишчилари, Термиз туманида яшовчилар З.Р., А.А., Т.Ж. ва Ш.Э. содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган.
Жорий йилнинг 1 июль куни З.Р., А.А., Т.Ж. ва Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025