Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейрода уч ойлик "COVID-таътил"дан сўнг бар ва ресторанлар очилмоқда

Фото: Reuters
Бразилияда 1 июль куни коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 60 мингдан ошди, мамлакатда 1,44 млн киши COVID-19га чалинган.
Рио-де-Жанейрода коронавирус пандемияси сабабли уч ойлик танаффусдан сўнг барлар ва ресторанлар очилмоқда, деб хабар берди Бразилия ОАВ.
Умумий овқатланиш муассасаларига яна мижозларни қабул қилишга рухсат берилди, фақат умумий сиғимнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда. Столлар орасидаги масофа икки метр бўлиши шарт.
Шунингдек, спорт заллари, гўзаллик салонлари ҳам иш бошлади.
Рио-де-Жанейрода охирги суткада 68 киши коронавирусдан вафот этди.
Мутахассислар изоляция чораларининг юмшатилиши соғлиқни сақлаш тизимини яна қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, одамлар тўпланадиган муассасалар фаолиятини тиклашга ҳали эрта.
Бразилияда 1 июль куни коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 60 мингдан ошди, мамлакатда 1,44 млн киши COVID-19га чалинган.
Пандемия даврида Рио-де-Жанейрода 10 мингдан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди.
Мавзуга оид

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

19:37 / 01.05.2025