Жамият | 12:44 / 04.07.2020
17178
2 дақиқада ўқилади

Бухорода кекса эркак ва ёш йигитнинг бир-бирини дўппослаши ўлим билан тугади

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 2 июль куни соат 03:25да Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБга туман касалхонаси томонидан Шофиркон тумани “Зарчибек” МФЙда яшовчи 24 ёшли М.Ф. ва 65 ёшли Я.Н. тан жароҳатлари олиб, мурожаат қилганликлари тўғрисида хабар берилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, мазкур хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи юборилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 2 июль куни соат 00:30да Я.Н. ўз уйида М.Ф. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб туриб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик ва жанжал оқибатида, Я.Н. уйида бўлган темир арматура бўлаги билан М.Ф.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказгани аниқланган. 

Шундан сўнг, М.Ф. Я.Н.нинг қўлидан темир арматура бўлагини тортиб олиб, уни ҳам танасининг бош, кўкрак, қорин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган, Я.Н. туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид