Жаҳон | 13:50 / 06.07.2020
4432
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 1,6 миллиондан ошди

Бразилияда бир кунда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 602 кишини ташкил этди. Бир кеча-кундузда вирусни юқтирганлар сони 26051 кишига кўпайиб, 1 603 055 кишига етган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг якшанба куни эълон қилган маълумотларида шу ҳақда сўз юритилган. 

Фото: EPA-EFE/Sebastiao Moreira

Умуман, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганидан буён ушбу хасталикдан 64 867 киши ҳаётдан кўз юмган. 906 минг бемор тузалган

Мамлакатнинг Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро, Эспириту-Санту ва Минас-Жерайс штатлари жойлашган жануби-шарқий минтақалари Бразилияда инфекция тарқалаётган ҳудудлар ҳисобланади. Бу ерда 553 мингдан ортиқ вирус юқтирганлар бор ва 29 750 бемор вафот этган. Мамлакат шимоли-шарқидаги 9 штатда 547 минг кишида вирус аниқланган, 20 957 инсон ҳаётдан кўз юмган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид