Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» меҳмонда «Вильярреал»ни йирик ҳисобда енгиб, «Реал» билан фарқни қисқартирди
Испания чемпионатида 34-тур ўйинлари давом эттирилди. «Вильярреал» меҳмони бўлган «Барселона» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сафида Суарес, Гризманн ва Фати биттадан гол уришди, яна бир голни Пау Торрес ўз дарвозасига киритиб қўйди. «Сариқ сувости кемаси» сафида Жорже Мендеш ягона голга муаллифлик қилди.
Лионель Месси ўйин давомида иккита голга ассистентлик қилди. Унинг ўйин якунида жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Бу ғалабадан кейин «Барселона»нинг очколари сони 73тага етди ва «Реал» билан фарқ яна 4 очкогача қисқарди.
Ла Лига. 34-тур
Вильярреал – Барселона 1:4
Голлар: Жерар Морено (14) – Пау Торрес (3, автогол), Суарес (20), Гризманн (45), Фати (86).
Вильярреал: Асенхо, Альберто Морено, Альбиоль, Марио Гаспар, Пау Торрес, Касорла (Тригерос, 56), Иборра (Сориано, 46), Замбо-Ангисса, Чуквуэзе, Пако Алькасер (Бакка, 36; Ниньо, 70), Жерар Морено (Мойсес Гомес, 46).
Барселона: тер Стеген, Семеду (Ракитич, 60), Пике (Араухо, 82), Лангле, Серхио Роберто, Видаль, Бускетс (Брэйтуэйт, 73), Альба, Месси, Гризманн (Фати, 72), Суарес (Пуч, 60).
Огоҳлантиришлар: Пау Торрес (17).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025