Ливиядаги авиабазага номаълум самолётлар ҳужум қилди
Айрим манбаларга кўра, ушбу авиабазада Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари жойлаштирилган.

Фото: Anadolu Agency
Ливия миллий келишув ҳукумати (МКҲ) Триполидан 100 км узоқликда жойлашган стратегик муҳим авиабазага "хориж авиацияси" ҳужум уюштирганини хабар қилди. Айрим манбаларга кўра, бу ерда Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари жойлаштирилган.
Ҳукумат баёнотида ҳужумлар ортида қайси мамлакат тургани маълум қилинмаган.
МКҲ мудофаа вазири ўринбосари Салоҳ Намруш ҳужумни Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар қўшинларининг жанговар руҳини кўтаришга қаратилган "пухта тайёрланган ва умидсиз" уриниши деб атади. Намрушнинг сўзларига кўра, МКҲ бу ҳужумга "керакли вақтда керакли жойда" жавоб қайтаради.
ТАСС манбасининг билдиришича, ушбу ҳужум учун жавобгарликни Ҳафтар қўшинлари ўз зиммасига олган.
Аввалроқ Туркия Ливия ҳудудида ўз ҳарбий базасини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
Файз Саррож бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати ва Анқара ўртасидаги келишув Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ва қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Яшар Гулернинг Триполига ташрифи вақтида имзоланган.
Мавзуга оид

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025