Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наслли қорамоллар генетик маҳсулотларини етиштириш бўйича Исроил – Ўзбекистон қўшма генетика маркази ташкил этилади
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ташаббуси билан ушбу давлат компаниялари вакиллари иштирокида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди.
«Дунё» АА мухбири хабар қилишича, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари С.Бердиқулов, қўмита масъул ходимлари, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси масъул ходими М.Ибодуллаев ва Исроилнинг «LR Group» ҳамда «Agrotec» компаниялари экспертлари иштирок этган видеоконференцияда Исроилнинг чорвачиликка ихтисослашган компаниялари билан ҳамкорлик қилиш, соҳада қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Видеомулоқотда Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш, жумладан, наслли қорамолларни етиштириш, «Ўзнаслчилик» давлат унитар корхонасида парваришланаётган чорва моллари зотлари, генетик материалларни ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича ишлар ҳақида маълумот берилган, наслли қорамолларни кўпайтириш ва бу борада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.
«LR Group» компанияси лойиҳа менежери Ўзбекистонда наслли қорамоллар генетик маҳсулотларини етиштириш бўйича Исроил – Ўзбекистон қўшма генетика марказини ташкил этишга тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистонда чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан фермер хўжаликлари ва чорвадорлар учун субсидиялар ажратишга доир муҳим ўзгаришлар Исроил экспертларида катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир якунида соҳадаги янгиликлар бўйича ахборот алмашишни давом эттиришга келишиб олинди, дейилади «Янги Ўзбекистон» хабарида.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
20:36 / 15.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
12:24 / 06.04.2025