Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкада коронавирусдан ўлим даражаси 39 фоизга пасайди
АҚШда янги коронавирус COVID-19 туфайли рўй бераётган ўлим даражаси 39 фоизга пасайди. Бу ҳақда Америка етакчиси Дональд Трамп Twitter саҳифасида эълон қилди.
“Хитой вирусидан ўлим даражаси 39 фоизга пасайди, бу вақтда бизнинг текшириш дастуримиз жаҳонда етакчилик қилишда давом этмоқда! Нима учун ёлғончи ОАВ ўлимлар сони сезиларли пасайгани ҳақида хабар бермайди? Чунки, улар ҳақиқатда ёлғончи ОАВдир!” – деб ёзган президент.
У тақдим этган маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда касалликдан вафот этиш ҳолати “дунёда деярли энг қуйи даражададир”. “Бундан ташқари, АҚШда ўлимлар сони сезиларли пасайди, пандемиянинг чўққиси билан қиёслаганда 10 баравар камайди”, - деб қўшимча қилган давлат раҳбари.
Бироқ, The New York Times нашрининг ёзишича, охирги икки ҳафтанинг сўнгги кунида вирусни юқтирганлар сони 39 штатда ортган. Бу кўрсаткич фақатгина 2 штатда пасайган. Аризона, Техас ва Флорида штатларида эса, энг кўп юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025