Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусни рад этган Бразилия президенти ўзида унинг аломатлари кузатилаётганини маълум қилди
Бразилия президенти Жаир Болсонару ўзида коронавирус аломатлари кузатилаётганини маълум қилди. Шу сабабли у коронавирусга таҳлил топширган.
Бу Болсонарунинг коронавирусга учинчи марта таҳлил топшириши бўлиб, унинг март ойида топширган аввалги иккита таҳлили манфий чиққан эди.
Бразилия президенти бу ҳақда президент қароргоҳи олдида ўз тарафдорлари билан учрашувда маълум қилган. Болсонарунинг таъкидлашича, унда тана ҳарорати кўтарилган. У ўпкасини магнит-резонанс томография қилдирган. Натижалар унинг ўпкасида муаммолар йўқлигини кўрсатган.
Президентнинг таҳлили натижалари 7 июлда олиниши кутилмоқда. Болсонару эҳтиёт чораси сифатида коронавирусга қарши самарадорлиги исботланмаган бўлса-да, гидроксихлорохин ва азитромицин дори воситаларини қабул қила бошлаган.
Ниқоб тақишга қатъий қарши чиққан Бразилия президенти учрашувда ниқобда бўлган ва одамлардан ўзига яқинлашмасликни сўраган.
Болсонару март ойида ўз маъмурияти вакилларидан бири Фабио Вайнгартенда коронавирус аниқлангандан кейин таҳлил топширган эди. Бундан аввалроқ Вайнгартен Болсонаруга АҚШга сафари вақтида ҳамроҳлик қилган. Кўп ўтмай ўша сафарнинг яна икки иштирокчисида коронавирус аниқланган.
ОАВ дастлаб Болсонарунинг таҳлили мусбат чиққанини маълум қилган. Бироқ кейинроқ президентнинг ўзи бу хабарларни рад этиб, “фейк янгиликларга” ишонмасликка чақирган.
Болсонару коронавирус тарқалиши Бразилияда ҳали кучли кузатилмаган март ойи бошида мамлакатда ўзини яккалаш ва ижтимоий масофалашувнинг бошқа чоралари киритилишига қатъий қаршилик кўрсатган. У карантин киритган штатлар губернаторлари ва шаҳарлар мэрларини жиноятчилар деб атаган ва намойишкорона тарзда шифохоналарга ниқобсиз ташриф буюриб, барча билан кўл сиқишиб сўрашган. Коронавирусга қарши чоралар борасидаги баҳслар сабабли Болсонару бир ой ичида икки нафар соғлиқни сақлаш вазирини ўзгартирган.
Айни вақтда Бразилия коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда вирусга чалинганлар сони 1,6 млндан, ундан вафот этганлар сони 65 мингдан ошган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025