Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда карантинни бузаётганлар коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохоналарда ишлашга мажбур қилинади
Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳри маъмурияти карантинни бузган одамларни коронавирусга қарши курашда ёрдам беришга мажбурлайди.
Санитария-эпидемиологик талабларга амал қилмаётганлар ва ниқоб тақишни рад этаётганлар коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохоналарда ва полиция блокпостларида ишлатилади. Улар коронавирусга қарши курашнинг олд сафларида камида 3 кун ўтказишларига тўғри келади. Бундан ташқари, қоидабузарлар жарима ҳам тўлайди.
Ушбу жазо Мадхья-Прадеш штатидаги коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида киритилмоқда. Штат маъмуриятида таъкидланишича, хонадонма-хонадон юрилиб, коронавирус аломатлари борлар кўздан кечирилади.
Ҳиндистонда коронавирусга қарши кураш чораларига кўра жамоат жойлари ёки иш жойида ниқоб тақиш мажбурий қилинган. Охирги маълумотларга кўра, мамлакат коронавирусга чалинганлар сони бўйича 3-ўринга чиқди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025