Фан-техника | 00:19 / 10.07.2020
5076
2 дақиқада ўқилади

Loon аэростатлари Кенияда интернет тарқата бошлади

Alphabet’нинг шўъба корхонаси Project Loon аэростатлари кўплаб синовлардан кейин биринчи тижорий шартномани бажаришга киришди. Энди Кениядаги юз минглаб фойдаланувчилар мутлақ янги усулдаги мобил интернетга улана оладилар. 

Фото: Project Loon

Аэростатлардан иборат тармоқ ишининг илк кунлари унда 35 мингдан кўпроқ киши рўйхатдан ўтган.

Project Loon махфий ишланмалар лабораторияси Google X lab’нинг сайёранинг мобиқ алоқа билан муаммоларга эга олис ҳудудларида интернетга уланиш бўйича пайдо бўлган корхона ҳисобланади. Ғоя бортидаги телекоммуникация қурилмаларини электр энергия билан таъминлаш учун қуёш энергиясини олувчи аэростатлар тайёрлаш ва уларни стратосферага чиқаришдан, стратосферада эса машинавий ўрганиш алгоритмлари аэростатларни тармоққа бирлаштириб, пастдагиларнинг уланишини таъминлашидан иборат бўлган.  

Аэростатларнинг синовлари Янги Зеландияда ва Бразилияда ҳамда Перудаги зилзила ва Пуэрто-Рикодаги довул вақтидаги фавқулодда вазият шароитларида ўтган. Сўнгра Loon Кениянинг Telkom компанияси билан ҳамкорлик келишувини тузган. 

Бу Loon технологиясининг нафақат биринчи тижорий қўлланиши, балки Африкада стратосферадан узатилувчи интернет биринчи марта пайдо бўлиши ҳисобланади. Тармоқнинг хизмат кўрсатиш ҳудуди Кениянинг марказий ва ғарбий қисмидаги 50 минг квадрат километр ҳудудни қоплайди, унинг фойдаланувчилари сони эса 35 мингдан ошиб кетди.  

Аэростатлар анча юқори кўчириш тезлиги - 18,9 Мбит/сония тезликни таъминлайди. Лойиҳа учун масъуллар тармоқнинг ишончлилиги стратосферага янада кўпроқ ҳаво шарлари кўтарилгач ошишига умид қилишмоқда. Бироқ тармоқ ҳозирги ҳолатидаёқ YouTube, WhatsApp, электрон почта ва веб-саҳифаларни кўздан кечиришни қўллаб-қувватлашини исботлай олди.

Май ойида Project Loon дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси AT&T билан фавқулодда вазиятлар ҳолатида мобил алоқа хизматларини тақдим қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу эса фавқулодда вазиятда мобил алоқа қисқа фурсатларда тикланишини англатади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид