Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Ҳиндистонда технологиялар ва бизнесни ривожлантириш учун 10 млрд доллар сармоя киритади
Мамлакат Facebook ва Amazon учун ҳам муҳим ҳисобланади. Шу йилнинг апрелида Facebook Ҳиндистоннинг Jio Platforms алоқа операторига 5,7 млрд доллар сармоя киритган бўлса, Amazon кичик ва ўрта бизнесга ёрдам бериш учун 1 млрд доллар йўналтиришини эълон қилган.
Google раҳбари Сундар Пичаи Ҳиндистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун 10 млрд доллар ҳажмидаги Google for India жамғармаси тузилганини эълон қилди. Дастур беш-етти йилга мўлжалланган.
Компания тўртта йўналиш: аҳолининг ўз она тилида ахборотга эга бўлиши, Ҳиндистоннинг ўзига хос талабларига мос келувчи маҳсулот ва хизматлар яратиш, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалигида сунъий онгдан фойдаланиш ва бизнес имкониятларини кенгайтириш учун сармоя киритади.
Google Ҳиндистон ҳукумати ва маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Ҳиндистон Google маҳсулотлари учун асосий бозор ҳисобланади. Мамлакатда интернетдан фаол фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошади, 450 миллиондан ортиқ киши интернетга смартфон орқали киради.
Мамлакат Facebook ва Amazon учун ҳам муҳим ҳисобланади. Шу йилнинг апрелида Facebook Ҳиндистоннинг Jio Platforms алоқа операторига 5,7 млрд доллар сармоя киритган бўлса, Amazon кичик ва ўрта бизнесга ёрдам бериш учун 1 млрд доллар йўналтиришини эълон қилган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025