Жаҳон | 21:31 / 15.07.2020
7805
1 дақиқада ўқилади
АҚШ компанияси чўл ҳавосидан ичимлик суви олишни режалаштирмоқда
АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Zero Mass Water компанияси антиқа йўл билан ичимлик суви олмоқчи. У бунинг учун чўл ҳавосидан фойдаланишни режалаштирилган.
Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, компания бундай йўл билан йилига 2,3 млн литр сув олмоқчи.
Шу мақсадда қуёш энергиясида ишловчи заводни Дубайдан 20 км узоқликда жойлаштириш режалаштирилган. Завод ҳар бири 2,5 минг доллар турувчи 1250 та гидропанел билан жиҳозланади.
Гидропанеллар чўл ҳавосидаги буғни ютиб, қуёш энергияси ёрдамида ундан сув олади. Дубай иқлими эса бу мақсадлар учун идеал ҳисобланади.
Компанияда ушбу технология сувни чучуклаштиришдан кўра қимматроқ экани тан олинган. Чўл ҳавосидан олинган сув нархи бир литри учун тахминан 2,72 долларни ташкил қилади.