Жамият | 19:06 / 18.07.2020
4487
1 дақиқада ўқилади

«Маҳалла» телеканалида вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокидаги брифинглар эфирга узатилади

20 июлдан «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокидаги брифинглар эфирга узатилади.

Фото: Getty Images

Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.

Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар “Маҳалла” телеканалини “Фейсбук”даги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин бўлади: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/

 Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилишида ҳокимлар ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга ҳар куни жавоб бериши тўғрисида топшириқ берганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид