Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда тиббиёт ҳамширалари маошлари оширилишини талаб қилиб иш ташлади
Кўплаб тиббиёт ходимлари карантинда бўлганлиги сабабли қолганлар икки баравар юклама билан ишламоқда.
Исроилда меҳнат ҳақи оширилишини талаб қилган тиббиёт ҳамшираларининг иш ташлаши бошланди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
Қайд этилишича, аксарият ҳамширалар коронавирус юқтирган беморлар даволанаётган юқумли касалликлар шифохоналарига ишга жўнатилган. Шунингдек, кўплаб тиббиёт ходимлари карантинда бўлганлиги сабабли қолганлар икки баравар юклама билан ишламоқда.
Иш ташлаш вақтида касалхоналарнинг коронавирус бўлимларигина ишлайди, шунингдек, беморларга тезкор ёрдам берувчи навбатчи ҳамширалар ҳам ишда бўлади.
Охирги маълумотларга кўра, Исроилда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингдан ошган, 21 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган. Вафот этганлар сони 400дан ошган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025