Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда қатъий карантин яна икки ҳафтага чўзиладиган бўлди
20 июль, душанба кунидан бошлаб Озарбойжоннинг бир қатор шаҳарлари ва туманларида коронавирус инфекцияси билан боғлик эпидемиологик вазият туфайли қатъийлаштирилган карантин яна икки ҳафтага чўзиладиган бўлди.
Sputnik Озарбойжон радиоси хабарига кўра, мамлакат вазирлар маҳкамаси қошидаги тезкор штаб вакили Шаҳмар Мовсумов кўп муҳокамалардан сўнг ҳукумат шу қадамни босишга «мажбур» бўлганини айтган.
«Карантин режими яна икки ҳафта — 15 кунга узайтириладиган бўлди», — деган у.
Қатъийлаштирилган карантин пойтахт Боку, Сумгайит, Ленкарон, Мингачавир, Евлах, Жалилобод, Ганжа, Масалли шаҳарлари, Абшерон, Гўранбўй, Гўйгўл, Бардин, Хачмаз, Самух, Сиязан, Шеки туманларида амалда бўлади.
Иш, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларидаги барча фаолият, шунингдек жамоат транспорти ва автомобилларнинг ҳаракати тўхтатилган.
Worldometer маълумотларига кўра, 19 июль якунлари билан Озарбойжонда COVID-19 билан 27 521 киши касалланган, 354 киши ўлган, 18 967 киши касалликдан фориғ бўлган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
21:12 / 07.05.2025