Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудларда педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти йўлга қўйилади
Шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш эса, педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 22 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.
Парламент қуйи палатасининг аввалроқ – 2020 йил 3 июнда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг айрим нормаларига аниқлик киритиш, баҳсли нормаларни маромига етказиш мақсадида лойиҳани масъул қўмитага қайтарган эдилар. Ўтган вақт давомида ишчи гуруҳ аъзолари мутасадди вазирлик вакиллари, мутахассислар иштирокида мажлисда билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида қонун лойиҳасини маромига етказдилар.

Таъкидланганидек, ҳозирда амалда бўлиб турган қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва камситилишига йўл қўймаслик, ҳаракат эркинлиги ва фуқаролик ҳуқуқи, яратилган шароитларнинг қулайлиги, уй-жойга бўлган ҳуқуқи каби бир қатор масалалар тўлиқ қамраб олинмаган.
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида ана шу масалаларни қамраб олиш баробарида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний муҳит – бинолар, транспорт, ахборот ва алоқалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларининг турли хилдаги турларидан фойдаланиш учун имкониятлар яратишни кўзда тутувчи нормалар акс этяпти.
Шунингдек, лойиҳа билан шахсни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан, ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш эса, педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан амалга оширилади. Шу муносабат билан, республика ҳудудларида педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти йўлга қўйилади. Қонун лойиҳасидаги нормаларда реабилитациянинг барча турлари, реабилитациянинг мақсад ва вазифалари очиб берилган.
Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:24 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
12:30 / 26.10.2024
Кинематография миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
22:26 / 24.08.2024