Суд тизимида янги тамойил ва бошқа ўзгаришлар — Олий суд раиси ўринбосари билан суҳбат
Ўтган ҳафтада президент суд тизими фаолиятига доир янги фармонни имзолади. Унда тизимни такомиллаштириш, одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир нечта ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар назарда тутилган.
Шу муносабат билан Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исоқовга қатор саволлар билан мурожаат қилдик.
– «Бир суд – бир инстанция» тамойилини қандай тушуниш керак?
– Ҳақиқатдан ҳам, фармонда фуқаролар ва юридик шахсларга қулайлик яратиш ва улар оворагарчилигининг олдини олиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб суд тизимига «бир суд – бир инстанция» тамойилини жорий этиш ва шу билан боғлиқ суд тизимида бир қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш белгиланди.
Шунингдек, судларда ишни кўриб чиқиш босқичлари янада соддалаштириш орқали самарали суд тизимни яратиш кўрсатиб ўтилди. Хусусан:
- суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш;
- туман судларининг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш;
- апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқиш;
- Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.
– Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш ҳам белгиланган. Хорижий тажриба, халқаро стандартлар деганда нималар назарда тутилган? Қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?
– Бугунги кунга қадар маъмурий судларимиз маъмурий-ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқаётган эди. Эндиликда, мазкур фармон билан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар жиноий ишлар бўйича судларга ўтказиладиган бўлди.
Вилоят маъмурий судлари ва вилоят марказида жойлашадиган туманлараро маъмурий судларда маъмурий ишлар ва оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар кўриб чиқилади, холос. Жаҳон амалиётини ўрганганимизда ҳам шунга гувоҳ бўлдикки, маъмурий судлар оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ва улар чиқарган қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади.
Туманлардаги маъмурий судлар тугатилиб, унинг штат бирликлари туманлардаги жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади. Вилоятларда ташкил этиладиган туманлараро маъмурий судларнинг штат бирликлари ҳар бир вилоятнинг аҳолиси, кўриладиган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгилаб берилган.
– Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркиби тузиладиган бўлди. Бу нарса хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон суд тизимига бўлган ишончини қанчалик оқлайди ёки кафолатлайди?
– Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга мақсадга оширилмоқда. Бунинг учун республикада жозибадор инвестицион муҳитни яратиш ва иқтисодиётимизга кўплаб сармоя жалб қилиш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш алоҳида аҳамият касб этади.
Амалдаги процессуал қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, инвестицион низолар фуқаролик, ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий судлар томонидан кўрилмоқда. Бу эса ўз навбатида инвестицион низоларни ҳал этишда ягона суд амалиётини шакллаштиришни қийинлаштирмоқда.
Шу мақсадда фармон билан Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузиш белгиланди. Бунда, Судлов таркибига инвестиция киритилган санада 20 млн АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлмаган суммада инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат идоралари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобат бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш ваколати берилмоқда.
Ушбу низолар бўйича инвестор ўз хоҳишига кўра, бевосита судлов таркибига ёки вилоятлар иқтисодий судларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Эътиборлиси, Олий суд судлов таркиби ҳам биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқиши мумкин.
Албатта, мамлакатимизга сармоя киритмоқчи бўлаётган хорижлик инвесторлар ҳам бу ерда қонун ижроси қандайлиги, иқтисодий низолар қандай ечилишига қизиқиб кўришлари табиий. Қолаверса, бундай низоларнинг миқдори кўп бўлгани боис, улар сифатли кўрилиши керак. Шунинг учун ҳам биринчи инстанция сифатида вилоят судлари ва Олий суд судлов ҳайъати белгилангани ҳам инвесторларнинг манфаатлари қонун йўли билан ҳимоя қилинишини англатади.
– Суд тизимида ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш амалиётига барҳам берилмоқда. Аксинча, бунинг ўрнига кассация инстанциясида такроран кўрилиши белгиланмоқда. Бу амалиёт фуқароларда кассация тартибида иш кўриш босқичига ишончсизлик келтириб чиқармайдими? Ёки ёрдам берадими, қандай амалга оширилади бу?
– Юқорида айтдик, биринчи инстанция фақат биринчи инстанция сифатида ишни кўриб чиқади. Авваллари вилоят суди айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўрар эди. Энди бундай бўлмайди. Туман суди кўрган масалани вилоят суди апелляция инстанциясида, вилоят суди биринчи инстанция сифатида кўрган аризани Олий суд судлов таркиби апелляция инстанцияси сифатида кўради.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024