Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter Трампнинг коронавирусга қарши дори борлиги ҳақидаги твитини ўчириб ташлади
Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирусга қарши дори борлиги ҳақидаги хабарини ўчириб ташлади. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар бермоқда.
Трамп "COVID’га қарши дори бор. Уйғон, Америка" деб ёзганди.
Twitter ушбу хабар ижтимоий тармоқнинг "COVID-19 мавзуси бўйича дезинформация борасидаги сиёсатига тўғри келмаслиги"ни маълум қилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трампнинг тиббиёт экспертлари коронавирусдан даволаш учун гидроксихлорохиндан фойдаланишни муҳокама қилишаётгани акс этган видеоёзув репостини ҳам ўчириб ташлади.
Twitter вакили буни "одамларни чалғитувчи ва коронавирус билан боғлиқ зарарли ахборот тарқатилиши" деб изоҳлади.
Twitter май ойида ҳам Трампнинг постларидан бирини ишончли эмас деб қайд этган ва унинг остига махсус белги қўйганди.
Мавзуга оид
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023