Жамият | 20:06 / 29.07.2020
15713
1 дақиқада ўқилади

Бойсунда сув қувури ёрилди – видео

29 июль куни сурхондарёлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан йўл четида сув қувури ёрилгани ва ундан кўп миқдорда сув отилиб чиқаётгани акс этган видеотасвир тарқатилди.

Видеони тасвирга олган шахс ушбу ҳолатга «Дарбанд сув канали портлаб кетди», дея изоҳ берган. 

Kun.uz мухбири вазиятга аниқлик киритиш учун Бойсун туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланди. У мазкур ҳодисага қуйидагича изоҳ берди:

«Дарбанд дарёсидан экин майдонларини суғориш учун насос орқали баландликка сув чиқарилган. Электр токи узилиши натижасида сув катта босим билан ортга қайтган ва қувурни ёриб юборган.
Воқеа бугун, 29 июль куни соат 13:54да юз берган. Ҳозирда «Аму-Сурхон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тузатиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда».

Мавзуга оид