Ўзбекистон | 15:59 / 02.08.2020
31954
1 дақиқада ўқилади

Ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади, дея эслатмоқда Адлия вазирлиги.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни иш вақтидан ташқари ишга 4 соатга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Мавзуга оид