Жамият | 09:18 / 03.08.2020
6498
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ЙТҲ натижасида велосипедчи ҳалок бўлди

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01:30ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод-Учқўрғон йўлининг 2-км.да ўзига тегишли бўлмаган “Матиз” русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган бўлган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада, велосипедчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланган вақтингизда ҳушёрликни йўқотманг. Сония қадар чалғишингиз ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид