Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор: Ҳомиладор аёллардаги 37,2 даража иситма ҳам шифохонага ётиш учун кўрсатма ҳисобланади
«Ҳомиладор аёл 37,2 иситма билан юриши мумкин деган фикр ўринсиз. Ҳомиладор аёллардаги 37,2 бўлган иситма ҳам шифохонага ётиш учун кўрсатма ҳисобланади. Чунки бунда нафақат ҳомиладорнинг ўзининг аҳволи, балки ҳомиланинг аҳволи ҳақида ҳам ўйлаш керак».
«Тез ёрдам» лойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкент шаҳар 4-сонли туғруқ мажмуасининг ҳомиладорлар патологияси бўлими мудири Зарина Игамова ҳомиладор аёлларда тана ҳароратининг кўтарилиши, уларда коронавирус касаллигининг белгиларсиз кечиши, бундай ҳолатда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида айтиб ўтди.
«Агар касаллик белгиларсиз кечадиган бўлса, кузатувни поликлиникадаги врач олиб боради. Агар ҳомиладор аёлда иситма кўтарилиши кузатилса, бу аёл COVID-19 билан касалланган ёки касалланмаган бўлишидан қатъи назар, стационарга юборилиши шарт.
Ҳомиладор аёл 37,2 даражадаги иситма билан юриши мумкин деган фикр ўринсиз. Ҳомиладор аёллардаги 37,2 бўлган иситма ҳам шифохонага ётиш учун кўрсатма ҳисобланади. Чунки бунда нафақат ҳомиладор аёл, балки ҳомила ҳақида ҳам ўйлаш керак.
COVID-19 билан боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган иситма сабабли ҳомиладаги ўзгаришлар, сувининг камайиб кетиши, ҳомилада гипоксия ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Вирус онага озгина таъсир қилгандай бўлиб, лекин ҳомилага кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳомиладор аёл албатта врач кўригида бўлиши керак.
COVID-19 ташхиси қўйилган ҳомиладор аёллар ёки туғиб бўлган, аммо ташхиси бор аёлларга ҳозирда Тошкент шаҳрида иккита – 3 ва 7-туғруқ муассасалари хизмат кўрсатяпти», – деди шифокор.
Аввалроқ штаб аъзоси. профессор Анвар Алимов маълум қилгандики, коронавируснинг ҳомилага салбий таъсири ҳомиладорликнинг дастлабки олти ойи, яъни ҳомила органларининг шаклланиш даврида юқори бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Барно Абдусамадова коронавирусга чалинган, ёндош касалликлари бўлмаган аёлларда умуман ўлим ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:31 / 29.11.2023
Қашқадарёдаги шифохонада 26 ёшли аёл туғуруқдан кейин вафот этди
18:53 / 24.10.2023
Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига 3 йил шартли жазо тайинланди
20:23 / 04.08.2023
Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди
13:53 / 31.01.2023