Ўзбекистон | 11:05 / 05.08.2020
6840
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бактерия ва вирусдан зарарланишнинг олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилди

Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Фото: Ўзтўқимачиликсаноат

Ўзбек тўқимачилари 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошладилар. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» хабар берди.

Қайд этилишича, пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи Cotton Road қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг СHT GmbH ва Швейцариянинг CHT Switzerland AG компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги HeiQ Viroblock инновацион ишланмасини ўзлаштирди. Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериал технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаб тизимидир.

Кумуш ионлари бир-бирига қарама-қарши зарядланган вирусларни жалб қилади ва дарҳол уларнинг олтингугурт гуруҳларига боғлайди, кейин везикуляр таркибий қисм вирусни йўқ қилади. Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Мавжуд амалиёт шуни кўрсатганки, пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:

ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни олиб ташлашни таъминлаб, узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди;

қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори;

маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.

Мавзуга оид