Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Германияда намойиш қилинмоқда - Heimtextil 2024
Жорий йилнинг 9 январь куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида “Heimtextil 2024” кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Экспортни рағбатлантириш агентлиги хамда мамлакатимизнинг Берлин ва Франкфурт шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида - "Made in Uzbekistan" бренди остида 200 м2 майдонда ягона миллий стенди ташкил этилди. Ушбу стендда мамлакатимизнинг 20 та йирик тўқимачилик корхоналари ўзларининг эксклюзив маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Мазкур кўргазмада 120 мамлакатдан (Италия, Португалия, Германия, Буюк Британия, Польша, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой ва бошқалар) ташриф буюрган 2400 иштирокчи ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида «B2B» форматдаги учрашувлар ташкил қилинган бўлиб, бу учрашувларда ўзбекистонлик ва хорижий ҳамкорлар томонидан ўзбек маҳсулотларини Европа экспортини янада кўпайтириш бўйича шартномалар тузилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу кўргазма мамлакатимиз тўқимачилик корхоналарига ўзларининг маҳсулотларини нафақат Германияга, балки Польша, Италия, Португалия, Буюк Британия, Туркия ва Латвия каби мамлакатларга ҳам экспорт қилишга имкон беради.
Тўқимачилик корхоналарининг ушбу кўргазмада иштирок этиши натижасига кўра жами 30 млн. доллардан ортиқ суммага шартномалар тузилиши кутилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 02.09.2024
Ўзбекистон илк бор йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбирига мезбонлик қилади
21:58 / 18.03.2024
Учта уюшма раислари ўзгарди
07:33 / 08.04.2022
Ўзбекистон H&M, Zara ва Falke каби брендлар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда
10:40 / 09.11.2021