Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари - бошқарма бошлиғи лавозимига подполковник Аюбжон Раҳимович Рустамов тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz'га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Подполковник Аюбжон Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.
Аюбжон Рустамов 2001 йилда Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)ни тамомлаб, 2005 йилда Чирчиқ олий-танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти малака ошириш курсларида таҳсил олган. 2007-2009 йилларда Қуролли Кучлар академиясининг мотоўқчи қўшинлари тактик қўмондонлиги техник таъминот тактик-штаб оператив қўмондонлиги йўналишида таълим олган.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025