Жамият | 08:41 / 06.08.2020
5061
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Камаз» 7 ёшли болани уриб кетди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 5 август соат 09:00ларда фуқаро, 19 ёшли С.С. бошқарувида бўлган “Камаз” русумли автомашинасида Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Қайнар” МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у шу вақтда йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган, 7 ёшли Ш.А. (қиз)ни автомашинаси билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, вояга етмаган Ш.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид