Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш бўйича ўтказилган сўров натижалари июль ойида ўртача пасайишни кўрсатди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) жорий йилнинг июль ойида корхоналар ўртасида ўтказилган сўровнинг навбатдаги босқичини амалга оширди. Сўровномада республиканинг барча ҳудудларидан 1003 та корхона қатнашди.
2020 йил июль ойида ишбилармонлик муҳити, ҳозирги ҳолат ва ривожланиш истиқболлари кўрсаткичлари ўртача пасайишларни кўрсатди. Бироқ, жорий кўрсаткичлар бу йил май ойи натижаларидан юқори бўлиб қолмоқда (1-расм).
1-расм. Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг динамикаси, ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати
Корхоналарни ўрганиш икки йўналишда олиб борилди: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.
Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш натижалари
Бизнеснинг ҳозирги ҳолатдаги кўрсаткичи
Бизнеснинг жорий ҳолат кўрсаткичи ўртача пасайишни кўрсатди ва ўтган ойга нисбатан 11 пунктга пасайган ҳолда 19 пунктни ташкил этди, бу эса бизнеснинг жорий ҳолати билан боғлиқ ишбилармонлик кайфияти ўрта даражача ижобий эканлигини англатади (1-жадвал).
1-Жадвал. Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг аҳамияти
Сўров натижаларига кўра, корхоналарнинг 30 фоизи бизнеснинг ҳозирги ҳолатини "яхши", 47 фоизи - "қониқарли" ва 23 фоизи - "ёмон" деб баҳолаган.
Товарларга/хизматларга талаб "яхшиланди", 32 фоиз корхоналар бу ҳақда хабар беришди. Бундан ташқари, респондентларнинг 32 фоизи - "ўзгармади", 32 фоизи - "ёмонлашган" деб жавоб беришган. Шу ўринда, ишчилар сони 17 фоиз корхоналар томонидан - “ўсди”, 68 фоизи - “ўзгармади”, 15 фоизи - “камайди” деб қайд этилган.
Бизнесни ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи
Кейинги 2-3 ой ичида бизнеснинг ривожланиш истиқболлари кўрсаткичи 68 пунктни ташкил этди, июнь ойига нисбатан 6 пунктга пасайган, бу тадбиркорларнинг кейинги 2-3 ойда ўз бизнесларини ривожланиш истиқболларига нисбатан умидлари ижобий эканлигидан далолат беради (1-жадвал).
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўровда иштирок этган корхоналарнинг 68 фоизи бизнесни ривожланиш истиқболларини "яхшиланмоқда" деб баҳолаган, 29 фоизи "ўзгармайди" ва фақат 3 фоизи "ёмонлашади" деб тахмин қилишган.
Сўровномада товарларга/хизматларга бўлган талабни корхоналарнинг 65 фоизи - “Яхшиланади”, 30 фоизи - "Ўзгармайди", 5 фоизи - "Ёмонлашади", деб жавоб беришган. Кейинги 2-3 ой ичида корхоналарнинг 53 фоизи - ишчилар сонинини "Ўсиши" кутилмоқда, деб қайд этган бўлса, 45 фоизи - "Ўзгармайди", 2 фоизи - эса "Пасаяди", деб жавоб беришган. Сўровда қатнашган корхоналарнинг 36 фоизи ўз товарлари/хизматлари нархларининг “ўсишини” кутмоқда, 61 фоизи - товарлар/хизматлар нархлари “ўзгармайди” ва фақат 3 фоизи “пасаяди” деб ишонади.
Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи
Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи 42 пунктдан камайганлигини кўрсатган ҳолда 9 баллни ташкил этди. Яъни мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ҳолати яхши деб баҳоланмоқда (1-жадвал).
Мавжуд ҳолат кўрсаткичлари ва истиқболларни кутиш ўртасидаги боғлиқлик асосида келгуси 2-3 ой учун мамлакатда иқтисодий циклнинг босқичларини аниқлаш мумкин (2-расм).
2-расм. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий циклининг босқичлари
Шуни таъкидлаш керакки, Россияда (-5) ва Хитойда (51,1) ишбилармонлик муҳитининг ўхшаш кўрсаткичларини баҳолаш ўтган ойга нисбатан мос равишда 1 ва 0,2 фоиз пунктга ўсди; Туркияда (101) 8,4 пунктга ва Жанубий Кореяда (57) 6 пунктга ортиши кузатилди.
Ишбилармонлик муҳитини баҳолаш учта асосий кўрсаткични ўз ичига олади:
Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш. У "яхши" ва "ёмон" жавоблар ўртасидаги фарқ сифатида умумий танланганнинг фоизига қараб ҳисобланади. Ҳозирги ҳолатнинг қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни ёмон деб баҳолайди) 100 баллгача (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб баҳолайдилар);
Кейинги 2-3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболлари. Ушбу "яхшиланади" ва "ёмонлашади" деган жавоблар ўртасидаги фарқ жами танланганларга фоиз сифатида ҳисобланади. Кутиш қиймати -100 баллдан (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада ёмонлашиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда) 100 баллгача ўзгарадилар (барча респондентлар ўз бизнесларининг янада яхшиланишини кутишмоқдалар);
Ишбилармонлик иқлимининг қиймати жорий ҳолат ва бизнес истиқболларининг ўртача баланс қийматлари асосида ҳисобланади. Ишбилармонлик иқлимининг қиймати -100 балл (барча респондентлар ҳозирги аҳволни ёмон деб баҳоладилар ва бизнесининг янада ёмонлашишини кутмоқда) ва 100 балл (барча респондентлар ҳозирги ҳолатни яхши деб билишади ва ўз бизнесларида янада яхшиланишни кутишади).
Мавзуга оид
17:37 / 16.11.2024
Уй шароитида тирик пилла етиштирганлар даромад солиғидан озод қилинади
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024