Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада бинолари бузилган ўн нафар тадбиркор компенсацияни яна қанча кутиши керак?
Мутасаддиларнинг хатоси сабаб бир йилдан буён тайёр бўлмаётган ҳужжатлар бўйича муаммони ҳал этиш Тошкент вилояти ҳокимлигига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
26 июнь куни Kun.uz'да «Бир йилдан бери сарсонмиз» – Зангиотада 10 нафар тадбиркор икки ҳокимлик ўртасида «копток» қилинмоқда» номли мақола эълон қилинган эди.
Унда Зангиота туманидаги Эшонгузар қўрғонида қурилаётган истироҳат боғи ўрнида тадбиркорларга тегишли нотурар бинолар компенсация масаласи тўлиқ ҳал қилинмасдан туриб бузиб ташлангани, компенсация ўрнига берилган ерга эса бу тадбиркорлар эгалик қила олишолмаётгани айтилганди.
Ушбу тадбиркорлар таҳририятимизга қайта мурожаат қилишди. Уларнинг маълум қилишича, орадан 1 ойдан ошиқ вақт ўтганига қарамай ҳамон муаммо ҳал этилмаган.
Ваҳоланки, Зангиота тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиев ҳолат юзасидан Kun.uz'га берган изоҳида мавжуд камчиликларни бир ҳафта ичида тўғирлаб, Тошкент вилоят ҳокимлигига тақдим қилишини айтиб ўтган эди.
5 август куни ҳоким ўринбосари Жасур Усмоналиев билан боғланганимизда тадбиркорларга тегишли барча ҳужжатлар тайёрланиб, вилоят ҳокимлигига топширилгани, вилоятда махсус комиссия кўриб чиқаётганини маълум қилди. Шундан сўнг Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизматидан ҳам ҳолат бўйича изоҳ сўрадик.
«Зангиота туман ҳокимлигида муаммо йўқ. Ишларни якунлаш вилоят ҳокимлигида қолган. Керакли ташкилотларга сўров юборилган ва натижаси тез орада маълум қилинади», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳида.
Турган гапки, бу жавоб тадбиркорларнинг хавотир ва ташвишларини аритгани йўқ. Сабаби деярли бир йилдан ошибдики, ҳар сафар мурожаат қилинганда шундай мазмунда жавоб олинади. Масала бир ой аввал таҳририят томонидан ўрганилганда «бир ҳафта ичида ҳал бўлади» дейилиб, аммо бир ойдан буён судралаётгани ҳам тадбиркорларнинг бу хавотирлари ўринли эканини кўрсатмоқда.
Тадбиркорларнинг мулкларини ноқонуний бузган ҳокимлик ўз айбини ювиш учун уларга компенсация сифатида берилган ерни тезроқ қонунийлаштириш ўрнига, ишни пайсалга солаётганини қандай тушиниш мумкин?
Ишлари тўхтаб қолган тадбиркорларнинг аҳволи бугунги карантин даврида янада оғирлашмоқда. Уларнинг кўрган моддий зарари, беҳуда сарфланган вақти ва бой берилган фойдаси учун ким жавоб беради?
Мулкдорлар ҳуқуқлари бу тарзда паймол этилаверар экан, мамлакатда хусусий мулк дахлсизлиги ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари доимий хатар остида қолаверади.
Раҳматилло Исроилов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025